

Мбаппе 22 июлдан жамоа билан машғулотларни давом эттириши керак. Айнан ўшанда ПСЖ раҳбарияти 22 ёшли француз билан учрашишни ва у билан кейинги ишларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Олдинроқ чиққан маълумотларга кўра, Мбаппе клуб билан шартномани узайтирмоқчи эмас. У битимда "Реал"га ўтиши борасидаги банд қўшилишини талаб қилмоқда ва клуб буни қабул қилса, у шартномага имзо чекади.
Футболчининг шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган. Форвард 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионати доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 2та ассист қайд этди.



