ПСЖ Салоҳнинг трансфери барбод бўлгани сабабли бош номзодга эътиборини қаратди

Alisher Ostonov
13 апр 2025, 15:58
ПСЖ мавсум якунлангач, Магн Аклиушни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Парижликлар куни кеча "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирган Муҳаммад Салоҳнинг трансфери барбод бўлгач, "Монако" хавбеки вариантига ўтишди.

Аклиушга "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Франция олимпия терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси Лига 1 жорий мавсумида 27 ўйинда 4 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: getfootballnewsfrance.com