ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган

Mirjalol Normatov
12 сен 2024, 22:10
ПСЖ Килиан Мбаппе олдидаги қарзларини тўламоқчи эмас.

Олдинроқ Франция Профессионал футбол лигаси Париж клуби 8 кун ичида 55 миллион евролик қарзни бартараф қилиши борасида қарор чиқарганди. Бироқ "L’Equipe" нашрининг ёзишича, парижликлар ушбу суммани тўламоқчи эмас.

ПСЖ ўша пулларнинг тўланмаганлиги адолатли бўлган деб ҳисобламоқда ва буни судга оширишга тайёр турибди. Ўз навбатида клубдагилар ҳам расмий равишда бу ҳолат юқорироқ органларга маълум қилинишини айтишган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›