Почеттино ПСЖ билан шартномани узайтирганидан сўнг нималар деди?

Aziz Tukhtamuradov
24 июл 2021, 09:02
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино клуб билан шартномани узайтиргани ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Мураббий шундан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Мен хурсандман. Нафақат ўзим, балки штабим учун ҳам. Ўйлайманки, клубнинг қўллаб-қувватлашини сезиш биз учун жуда муҳим. Бунинг учун клуб раҳбари Носир ал-Хелайфи, бош директор Леонардо ва ПСЖга раҳмат айтаман. 

Умид қиламизки, биз ўйлаган мақсадларимизга эриша оламиз, совринлар қўлга киритиб, ўз орзумизни амалга оширамиз", - деди Почеттино. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: psg.fr