

"Биз 23, 24 ёки 25 нафар ўйинчидан иборат таркибга эга бўлишимиз керак. Айрим футболчилар учун афсусдаман, аммо қийин қарор қабул қилиниши керак, сабаби бизга мувозанатли таркиб керак", – дея мутахассиснинг сўзларини келтирди журналист Бен Жейкобс.
Жамоани ёзги трансфер ойнасида 14 футболчи тарк этди.
"Челси" 2022/23 йилги мавсумда 38 турда 44 очко жамғарган ҳолда 12-ўринни эгаллаган эди.



