Пеле: "Неймар Луис Энрикенинг қарорини қабул қилиши керак"

Aslanov Jasurbek
17 апр 2015, 12:12
Уч карра жаҳон чемпиони ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пеле "Барселона" футболчиси Неймарнинг "Севилья"га қарши учрашувда ўзини тутиши ҳақида фикр билдирди.

Кўк-анорранглилар бош мураббийи ўйиннинг 74 дақиқасида Неймарни алмаштирди ва бразилиялик майдонни тарк этаётиб ўзининг норозилигини билдирди.

"У қизишиб кетди ва бу ишни ўйламай қилди. Мураббий хоҳлаганини қилади. Буни тушуниш ва тўғри қабул қилиш керак" - дейди Пеле.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›