Павар 6 ҳафтага сафдан чиқди ва Чемпионлар Лигасида ўйнамайдиган бўлди

Alisher
27 июл 2020, 11:00
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Паварнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди.

"Бавария"нинг кечаги машғулотларида жароҳат олган франциялик футболчи 6 ҳафтага сафдан чиқди.

Шундай экан Павар "Бавария" билан Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида ортиқ ўйнамайди.

Футболчи жорий мавсум "Бавария" таркибида Бундеслигада 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild