Ўзбекистонлик ҳакамлар Қатарга етиб борди

Sherzod Nurmatov
4 янв 2024, 19:03
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар қилди.

"Ҳакамларимиз Осиё Кубогида иштирок этиш учун Доҳа шаҳрига етиб борди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Қатар яшил майдонларида 2024 йил 12 январдан 10 февралга қадар давом этадиган Осиёнинг энг йирик турнири бўлмиш Осиё Кубоги баҳсларида ишлаш учун 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам тайинлов олган эди. Бироз аввал бош ҳакамларимиз Аҳрол Рисқуллаев ҳамда Ильгиз Танташев, шунингдек, ёрдамчи ҳакамларимиз Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига етиб боришди", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази