Ўзбекистон U-23 Уммонга қарши учрашув олдидан расмий машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
14 янв 2018, 22:15
U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧда иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун 3-тур учрашуви олдидан расмий машғулот ўтказди.

Учрашув бўлиб ўтадиган Жиянгйиндаги стадионга қарашли майдонда ўтказилган расмий машғулот Ўзбекистон олимпия термаси учун ОЧ “A” гуруҳидаги 3-тур ўйини олдидан тайёргарлик вазифасини бажариб беради.



Ушбу машғулотларда терма жамоадаги барча футболчилар иштирок этишди. Илк учрашувда жароҳат олган терма жамоа ҳимоячиси Акром Комилов ҳам ҳозирда машғулотларга қўшилган ва умумий тарзда шуғулланмоқда.


Бугун футболчилар асосан учрашувда қўлланиладиган тактика ва айрим стандартлар бўйича машқлар олиб боришди. Деярли икки соатга яқин вақт давомида олиб борилган машғулотлардан сўнг терма жамоа бугун кечаси назарий машғулотларни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа эртага ОЧ 3-турида Уммонга қарши учрашувда майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›