Ўзбекистон Суперкубоги-2015: Ўйиндан олдинги матбуот анжумани 7 март куни бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
5 мар 2015, 18:43
«Пахтакор» ҳамда «Локомотив» клублари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги ўйинидан олдинги матбуот анжумани 7 март куни ЎФФ анжуманлар залида бўлиб ўтади.
Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани соат 11:00да бошланади.

Дастлаб, 11:00да журналистларнинг саволларига «Локомотив» бош мураббийи ва футболчиси жавоб беради, 11:20да эса «Пахтакор» вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бошланади..

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс 8 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида соат 14:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›