Ўзбекистон ўз тарихида олтинчи бор битта ўйинда 5та гол ўтказди

Narzulla Saydullayev
31 мар 2015, 17:46
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Япония билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Ўйинда японлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Сўнгги бор терма жамоамиз 2011 йилнинг 25 январида битта ўйинда 5та гол ўтказган эди. Осиё Кубоги ярим финали доирасида Австралияга қарши кечган баҳсда жамоамиз 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Орадан 4 йил 2 ой 6 кун ўтгач терма жамоамиз бир учрашувда ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди.

Умуман олганда Ўзбекистон терма жамоаси шу кунга қадар 5 марта битта ўйинда 5та ва ундан кўп гол ўтказганди.

5та гол ўтказиб юборилган ўйинлар рўйхати: Жанубий Корея 1:5, Саудия Арабистони 0:5, Япония 3:6, Австралия 0:6, Япония 1:8.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia