

Ўзбекистон МТЖнинг Шаржадаги бугунги машғулотлари якунига етди. Бугунги машғулотларда футболчилар енгил машқлардан сўнг, кичкина ҳажмдаги дарвозага гол уришни машқ қилишди. Кейин икки гуруҳга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди. Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер футболчиларнинг ҳаракатларини назорат қилиб турди.
Эртага Ўзбекистон МТЖ "Шаржа" стадионида ўйинолди расмий машғулотни ўтказади.








