Осиё Кубоги-2015 чемпионлиги учун "C" гуруҳи асосий даъвогар

Aslanov Jasurbek
8 янв 2015, 16:31
Яна бир кундан сўнг Австралияда Осиё Кубоги мусобақаси бошланади.

Бу турнирнинг расмий сайти ҳисобланмиш "afcasian.cup" ўқувчилар ўртасида сўров ўтказяпти ва унда қуйидагича савол берилган эди: "Қайси гуруҳ аъсози Осиё Кубоги-2015 чемпиони бўлади?". 8 январь Тошкент вақти билан 16:00гача берилган овозларга кўра, мухлислар чемпионлик учун Эрон, БАА, Қатар ва Баҳрайн терма жамоалари ўрин олган "C" гуруҳини асосий номзод сифатида кўришмоқда. Сўров натижаси қуйидагича кўриниш олди:

"C" гуруҳи (Эрон, БАА, Қатар, Баҳрайн): 3026та овоз

"A" гуруҳи (Австралия, Жанубий Корея, Уммон, Қувайт): 1798та овоз

"D" гуруҳи (Япония, Иордания, Ироқ, Фаластин): 1028та овоз

"B" гуруҳи (Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Хитой, Шимолий Корея):  238та овоз


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia