Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор-2" - "Ўрикзор" 4:1

Tolibjon Qosimov
5 дек 2015, 14:02
Мамлакатимизда футбол мавсуми якунига етди.

Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида 2-лига вакили ҳисобланган "Ўрикзор" жамоаси 1-лигада тўп тепувчи "Бунёдкор-2"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйин "Бунёдкор" академиясига қарашли сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтди. Баҳсда Дмитрий Ким бошчилигидаги мезбонлар устунлик қилди ва буни ҳисобда ҳам акс эттира олишди. Якуний ҳисоб - 4:1. "Ўрикзор" жамоасининг ягона голини 73-дақиқада Дониёр Усмонов пенальтидан киритди.

Ўртоқлик учрашуви
"Бунёдкор-2" - "Ўрикзор" 4:1
Голлар
: Жавоҳир Қаҳрамонов 5, 34, Азиз Омонов 42 (пен.), Отабек Аҳмаджонов 81 - Д.Усмонов 73 (пен.)

"Ўрикзор": Мирсодиқ Маҳаматов, Азиз Аминжонов, Дониёр Усмонов, Нуриддин Насриддинов, Жамшид Исломхўжаев, Шерзод Қодиров, Шукур Мўминов, Баҳром Ғофуров, Зоир Тошматов, Абдуллоҳ Маҳкамов, Абдурашид Валихонов.
Заҳира: Хожиакбар Насриддинов, Абдулла Йўлдошев, Муҳаммадқодир Нурматов, Ислом Гайназаров

Огоҳлантиришлар: Ш.Қодиров 58



ФК "Ўрикзор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›