Олий лига-2015. 1-турдаги "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви Навоийга кўчирилди

Narzulla Saydullayev
26 фев 2015, 21:40
2015 йилги Ўзбекистон чемпионати илк турида ўзгариш содир бўлди.
1-турдан ўрин олган «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Навоий) учрашуви аслида «Сўғдиёна» майдонида бўлиб ўтиши керак эди. Жиззахдаги стадионнинг тайёр эмаслиги туфайли баҳс 14 мартда Навоий шаҳрига кўчирилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи даврадаги баҳс 16-турда 2 август куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›