ОФК президенти ЖЧ-2018да ишлайдиган осиёлик ҳакамларга омад тилади

Xayrulla Xoliqov
31 мар 2018, 12:55
Хабарингиз бор, ФИФА жаҳон чемпионатида ишлайдиган барча ҳакамлар номини маълум қилди.

Унга кўра Осиёнинг 16 нафар ҳаками (6та бош ҳакам, 10 нафар қанот ҳаками) мундиал ўйинларида ишлайди. Шу муносабат билан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа барча омадли ҳакамларни табриклади.

- "Мен жаҳон чемпионатига борадиган ҳакамларни табрклайман. Ўйлайманки, улар Осиё нуфузини янада юқори кўтаришади. Мен барча ҳакамларга бирдек ишонаман", - дея айтиб ўтди ОФК президенти.

ЖЧ-2018да ишлайдиган осиёлик ҳакамлар рўйхати

Бош ҳакамлар:
Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)
Алиризо Фағони (Эрон)
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Абдулла Муҳаммад (БАА)
Рюжи Сато (Япония)
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

Қанот ҳакамлари:
Ясир Халил Абдулла (Баҳрайн)
Муҳаммад Ал Акбари (Саудия Арабистони)
Толиб Ал Марри (Қатар)
Муҳаммад Алҳаммади (БАА)
Абдуллоҳ Ал Шалвави (Саудия Арабистони)
Муҳаммадризо Мансури (Эрон)
Абдулҳамид Расулов (Ўзбекистон)
Тору Сагара (Япония)
Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Реза Сохандан (Эрон)

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com