Одриосола "Фиорентина"га қайтишни хоҳламоқда

Alisher
18 июн 2022, 18:24
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Альваро Одриосола келаси мавсумни "Фиорентина" таркибида ўтказишни хоҳламоқда.

Испаниялик футболчи итальян жамоаси таркибида узоқроқ қолишни истайди.

Эслатиб ўтамиз, Одриосола ўтган мавсумни ижара асосида "Фиорентина"да ўтказди. Футболчи "Реал"га қайтса, асосий таркиб учун даъвогарлик қила олмаслигини тушунмоқда.

Қайд этиш керакки, "Реал"нинг ўзи навбатдаги ижарага қизиқмаяпти. Мадрид клуби ўз ҳимоячисидан тўлақонли асосида қутулмоқчи, аммо "Фиорентина"да бу учун керакли маблағ йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo