Нойер Евро-2024да Германиянинг асосий дарвозабони бўлиш учун курашади

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2023, 15:21
Мануэль Нойер яқин орадаги режалари ҳақида гапирди.

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ўз мамлакатида ўтадиган Евро-2024да Германия терма жамоасининг асосий таркибидан жой олиш учун курашмоқчи.

"Албатта, вазифа – март ойида терма жамоага қайтиш. Бу менинг асосий мақсадим", – деди Нойер "Sky Sports"га берган интервьюсида.

Нойер ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинини ўтказиб юборади. 

Германия терма жамоаси Евро-2024 га тайёргарлик кўриш мақсадида март ойида ўртоқлик турнири ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports