

Унга кўра, 27 ёшли футболчи сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинди. Каталония клуби ижара учун 3 миллион евро, бир мавсумдан кейин унинг трансфери учун 30 миллион евро, агар сотиб олмаса 5 миллион евро тўлайди.
Олдинроқ Рэшфорд "Барселона"да 14-рақам остида ўйнаши маълум қилинганди. Шунингдек, англиялик футболчи "Барселона"да йилига 14 миллион евро маош олади.
Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" таркибида умумий ҳисобда 426 ўйинда қатнашиб, 138 гол ва 77 ассист қайд этган.




