

Бразилиялик футболчи "Истаграм"даги саҳифасида ушбу миш-мишларни тарқатган бир нечта журнал суратини эълон қилди ва расмга "Ёлғон хабарлар" деб ёзиб қўйди.

Олдинроқ, 26 ёшли Неймар "Барселона"га қайтишни истаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинган эди.
Бразилиялик ҳужумчи жорий мавсум Франция клуби сафида 11та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 4та голли пас берди.



