Неймар Марселога келажакдаги режаси ҳақида айтди

Aslanov Jasurbek
30 апр 2019, 11:55
ПСЖ ҳужумчиси Неймар клубини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи Бразилия терма жамоасидаги дўсти Марселога "Реал"га ўтмоқчи эканлигини айтди. Ҳозирча "қаймоқранглилар" ПСЖ ҳужумчиси борасида бир қарорга келгани маълум эмас.

Неймар 2017 йилнинг ёзида 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтган эди.

Бразилиялик форвард жорий мавсум Лига 1нинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 6та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›