Неймар жароҳат олди, сешанба куни "Барселона" билан ўйин бор

Aziz Tukhtamuradov
11 фев 2021, 07:50
ПСЖ футболчиси Неймар Франция кубоги 1/32 финал доирасида "Кан"га қарши ўтказилган ўйинда жароҳат олди.

У 60-дақиқада чап оёғидан жароҳат олди ва ўз ўрнини Килиан Мбаппега бўшатиб берди. У ўйиндан сўнг дарҳол кийиниш хонасига киритб кетди. 

Қайд этиш лозимки, Неймар илк маротаба ўйинни ПСЖ сардори сифатида бошлаганди. 

ПСЖ яқин орада Франция чемпионати доирасида "Ницца" (13 февраль), кейин эса сафарда Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона" (16 февраль) жамоаларига қарши ўйин ўтказиши лозим. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Goal