Неймар: "Бразилия учун дуранг мағлубиятга тенг"

Aslanov Jasurbek
5 авг 2016, 14:47
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖАРга қарши Олимпиада гуруҳ босқичи учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Биз учун дуранг мағлубиятга тенг. Аммо ғалабага осон эриша олмаслигимизни яхши билар эдик. Жамоамиз 3 очко учун майдонга тушди. Олдинда бизни катта қийинчиликлар кутиб турибди. Биринчи ўйин доимо оғир бўлган. Ҳаяжон бизга ҳалақит берди деб ўйлайман" - дейди Неймар.

Бразилияликларнинг Ироққа қарши учрашуви 8 август куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca