

Маълумотларга кўра, бразилиялик Барселона шаҳридаги шифокорларга мурожаат қилган. Уларнинг бири кўк-анорранглилар вакили бўлган. Форвард Каталония клуби тиббий штабининг имкониятларини яхши билади, шу сабабли "Барселона" шифокори билан жароҳати ҳақида суҳбат қурган. Неймар ПСЖга ўтиши борасидаги суд ишларига қарамасдан, "Барселона" футболчилари ва раҳбарияти билан боғланиб турибди.
Маълум бўлишича, шифокор унга операцияга рози бўлишни маслаҳат берган. Неймар эса даволанишни жарроҳлик амалиётисиз ўтказишни истади.



