Неймар: “Барселона” билан шартномамни узайтирмоқчиман"

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2015, 12:30
“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар жамоа билан амалдаги шартномасини узайтириш истагида эканлиги ва бу билан Каталониядан кетмаслигини маълум қилди.
“Ҳали шартномам якунланишига вақт бор. Лекин мен келишувни узайтиришни ва жамоада қолишни истайман”, – деди Неймар.

Аввалроқ, бразилиялик 23 ёшли футболчининг йиллик маоши 15 миллион евро бўлиши айтилганди. Неймарни сотиб олмоқчи бўлган клуб камида 250 миллион еврони “Барселона” ғазнасига тўлаб қўйиши шарт бўлади. Айрим манбаларда бу сумма 1 миллиард евро деб кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/barcastuff

Сўнгги янгиликлар

Барча ›