

Мавсумни Бекободнинг "Металлург" клубида бошлаган Достонбек Турсунов яна водийга қайтди. 2015 йилда ҳимоячи айнан Фарғона клуби сафида олий лигада дебют қилганди. Кейинчалик Турсунов "Қўқон-1912" сафида ҳам ўйнаганди.
Биринчи даврада Турсунов 7та ўйинда майдонга тушиб 1та гол уришга эришди.
Маълумот учун, яқинда Достонбек Турсунов Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан бирга Осиё чемпионатига чиқди.




