"Нефтчи" сафардаги 7та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди

Narzulla Saydullayev
13 апр 2015, 12:50
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 4-турида "Металлург"ни Бекободда мағлуб этди.
Шу тариқа, фарғоналиклар 7 ўйин давом этган сафардаги ғалабасиз серияга барҳам беришди. Бу мавсумда бунгача "Локомотив" билан сафарда дуранг ўйнаган жамоа ўтган мавсум сафардаги охирги 6та ўйинда юта олмаганди.

Сўнгги бор "Нефтчи" 2014 йилнинг 22 июнь куни сафарда "Андижон" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›