

Мавсум олдидан жамоалар тақдимот маросимини ўтказишга бел боғлайдилар. Жумладан, янги футбол мавсумида ўз олдига жиддий мақсадлар билан Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган "Нефтчи" жамоаси ҳам тақдимот маросимига тайёргарлик ишларини олиб бормоқда ва ушбу маросим 5 март жума куни бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир Қиргулидаги "Нефтчи" маданият саройида соат 10:00 да бошланади.
Тақдимот маросимида бу йил жамоамиз таркибида фаолият олиб борадиган футболчилар ва мураббийлар штаби ҳамда янги футбол мавсумида фойдаланадиган янги либослар билан яқиндан таништирилади.




