“Нефтчи”: Бугун “Машъал”га қарши ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
23 апр 2016, 14:29
Бугун Олий лига 6-тур доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафарда Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўйнайди.

Пайшанбадан бери Қарши шаҳрида бўлиб турган вакилларимиз мазкур беллашувга жиддий хозирлик кўрмоқда. Маълумот ўрнида, “Машъал” – “Нефтчи” баҳси Муборакдаги Баҳром Вафоев стадионида соат 17:00да старт олади. “Машъал” – “Нефтчи” учрашуви шарҳини телеграмдаги “Нефтчи” расмий канали орқали онлайн тарзда ўқиб боришингиз мумкин. Бунинг учун сиз telegram.me/fcneftchiuz манзили бўйича каналга қўшилишингиз керак бўлади.   

Эслатиб ўтамиз, кеча Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги ёшларимиз “Машъал” ўринбосарларини 0:2 ҳисобида мағлуб этишди. “Нефтчи”нинг голларига Анвар Абдулҳақов ҳамда Хуршид Асқаралиевлар муаллифлик қилишди.  

«Нефтчи» матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›