"Нефтчи" Adidas компанияси билан ҳамкорлик қилади

Sherzod Nurmatov
8 янв 2024
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор, "Нефтчи" футбол клуби сўнгги йилларда Jako компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётган эди. 

"Жамоамиз янги мавсумда ўз имижини ўзгартиришга қарор қилди. Клуб раҳбарияти Германиянинг дунёга машҳур Adidas компанияси билан келишувга эришди. Ўйлаймизки, компания билан ҳамкорлигимиз узоқ вақт ҳамда самарали тарзда давом этади", – дейилади хабарда.

Аввалроқ "Нефтчи"нинг легионерлардан жуда катта қарзи борлиги маълум бўлган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати