

Қаршида ёпиқ эшиклар остида ўтган баҳсда ҳар икки жамоа бош мураббийлари Рўзиқул Бердиев ва Предраг Роган аралаш таркибни майдонга тушириб, бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 55-дақиқасида бош ҳакам «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган қаршиликлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 11 метрлик жарима зарбасидан жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди – 1:0.
Ўртоқлик учрашуви. 22 январь.
Қарши, «Геолог» стадиони.
«Насаф» - «Динамо» - 1:0 (0:0)
Гол: Ҳусайн Норчаев, 55 пенальтидан.
П.С. Иккала клуб ҳам қайси футболчилар майдонга тушгани ҳақида маълумот бермади.



