Хусусан, бугун тарбияланувчилардан ташкил топган учта ёш тоифасидаги таркиб Андижондаги Миржалол Қосимов номидаги футбол мактаби тарбияланувчилари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишишди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган учрашувларда иккита ғалаба ва битта дуранг кузатилди. 1997-98 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтган баҳсда эса “Навбаҳор-Умид” тарбияланувчилари меҳмонлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Учинчи учрашувда эса футбол мактабларининг 2001-2002 йилларда туғилган тарбияланувчилари майдонга тушишди. Бу сафар ҳам ёш “навбаҳор”чилар рақибдан ҳар томонлама устун эканликларини амалда намойиш этишди. Якуний натижа эса 4:0 кўринишини олди.