"Навбаҳор": Ким қанча ўйнади?

Narzulla Saydullayev
1 дек 2017, 08:28
2017 йилги мавсумда "Навбаҳор" клуби сафида қайси футболчи нечта ўйин ўтказгани ҳақида маълумот берамиз.

Ярим ҳимоячи Аъзам Алиев "Навбаҳор"нинг майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчисига айланди. Ундан кейинги ўринда Дилшод Жабборов қайд этилди.


 

"Навбаҳор"нинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги барча натижалари

 

"Лочинлар" бош мураббий Илҳом Мўминжонов бошчилигида жорий мавсумда бир қатор нохуш анъаналарга бархам беришди. 

Жумладан:
* 2005- йилдан буён "Навбаҳор" чемпионатни кучли бешликда якунлай олмай келаётганди.
* 2005- йилдан буён чемпионатда 46 очко тўпланмасди.
* 2007- йилдан буён мавсумни 12 та ғалаба билан якунлай олмасдик.
* 2012- йилдан буён ҳар йили 8 тадан ортиқ мағлубиятга учраларди.
* 2012- йилдан буён Олий лигада тўплар нисбатимиз ижобий кўрсатгичга эга бўлмай келарди.
* 2013- йилдан буён чемпионатни 40 дан ортиқ ўтказилган гол билан якунланарди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: t.me/fcnavbahor