

Доҳа халкаро аэропортида клубимиз делегациясини “Ал Жайиш” клуби вакиллари юксак эҳтиром билан кутиб олишди. Шундан сўнг футболчиларимиз Доҳа шаҳридаги “Миллениум” меҳмонхонасига жойлашишди. Бугуннинг ўзида футболчиларимиз Доҳада илк машғулотни ўтказишди.
Эртага Доҳада “Hilton” меҳмонхонасида дастлаб менежерлар митинги, сўнгра соат 11:30 да ўйинолди матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.



