

Хабарларга кўра, неаполликлар "Гремио"га бразилиялик футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
"Наполи" Эвертонни Хосе Кальехоннинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Испаниялик футболчи жамоадаги 7 йиллик фаолиятидан сўнг "Валенсия" сафига ўтиши кутилмоқда.
"Гремио" ҳам коронавирус пандемияси туфайли бозор ўзгарганини тушунади, шу сабаб барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.



