Наинголан Спалеттига ваъда берган

18 июн 2016, 00:30
"Рома" бош мураббийи Лучано Спалетти Ража Наинголанни бошқа жамоага ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.


- Ўйлашимча, Наинголан "Рома"да қолади. Ража битта гапирадиган инсон. У менга жамоада қолишига ваъда берган. Келаси мавсумда "Рома"га ёрдам беришни истайди.
Витцель? Аввало ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш лозим. Шунингдек, биз Флоренцияга ҳимояда захира футболчи топишимиз керак. Чунки Флоренци ҳужумда самаралироқ ўйнамоқда. Алессандронинг ўйин сифати кўпроқ олдинга чизиқда ўйнашга қўл келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football-Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›