

Бу ҳақда "канонирлар" бош мураббийи Унаи Эмери хабар берди.
"Якшанба куни айтиб ўтганимдек, Месутнинг бели оғримоқда. У Киевда ҳам ўйнамади, шунингдек, "Тоттенхэм"га қарши баҳсда бизга ёрдам бера олмади. Ўзил ҳозирда якка тарзда машғулот олиб бормоқда. Менимча у "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда қатнашмаса керак", - деди Эмери.



