МЮ ёзда 250 млн. фунт сарфламоқчи. Футболчилар номи ҳам маълум

Aslanov Jasurbek
21 май 2018, 14:18
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятига ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтирмоқчи эканлиги ҳақида айтган.

Маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис таркибни кучайтириш учун 250 млн. фунт (286 млн. евро) сўраган. "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи ролига "Шахтёр"дан Фред, "Наполи"дан Жоржиньо, "Ницца"дан Жан-Мишель Серини кўриб чиқмоқда. Манкунианлар "Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйлни ҳам нишонга олишган. Инглиз клубининг яқин вақт ичидаги илк трансфери "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро бўлиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед"ни Дейли Блинд, Маттео Дармиан, Люк Шоу ва Антони Марсьяллар тарк этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›