МТЖ. Декабрда Болгария ва Албания билан ўйнашимиз мумкин

Narzulla Saydullayev
24 сен 2014, 08:00
Осиё кубоги-2015 мусобақасига тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.
Шу йилнинг декабрь ойида жамоамиз Дубайда йиғин ташкил этади.

Ушбу йиғин доирасида Миржалол Қосимов шогирдлари Болгария ва Албания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Ўзбекистон учта ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум бўлиб улгурганди. 10 декабрь куни Қувайт, 13 декабрда Фаластин ва 28 декабрда Ироқ миллий терма жамоалари билан куч синашилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 финал босқичи «B»  гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia