

"Одамлар ҳиссиётларни назорат қилиш ва эҳтиросни адаштиришади. Ҳақлигимни исботлайдиган мисол бор. Мен ва бошқа мураббий бир хил вазиятдамиз, аммо уларнинг оқибатлари ўзгача. Моуринью чизиқ олдида ўзини ёмон тутса, сув идишларни тепса уни жазолашади. Мана шу иш Гвардиола ёки Клопп томонидан қилинса - буни эҳтирос дейишади.
Ҳозир 10-15 йил олдингидек эмасман. Мен имиж, клуб ҳақида ўйлайман ва ўзимни керакли даражада тутишга ҳаракат қиламан. Инсонлар буни эҳтироссизлик билан адаштиришади" - дейди Моуринью.



