Моуриньо МЮнинг 7 футболчисини сотиб юбормоқчи

Aslanov Jasurbek
19 мар 2018, 17:39
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансфер ойнаси пайтида жамоада катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти ва Моуриньо Люк Шоу, Крис Смоллинг, Фил Жонс, Дейли Блинд, Маттео Дармиан, Андер Эррера ва Хуан Матани сотиб юбормоқчи. Шу билан бирга, Маруан Феллайни ва Златан Ибрагимович клубни эркин агенти сифатида тарк этади.

Манкунианларнинг асосий трансфер мақсадлари "Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл, "Тоттенхэм" футболчилари Тоби Алдервейрельд ва Дэнни Роуз, "Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан, "Шахтёр" хавбеки Фред бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es