Моуриньо Феллайнининг қолишини истайди

Tolibjon Qosimov
3 мар 2018, 21:25
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Маруан Феллайнининг келажаги борасида гапирди.

"Феллайни - умуман бошқа тарих. У ёш футболчи бўлиб қолади. Унда кичик жароҳат бўлди ва жарроҳлик амалиёти ўтказилди. У таркибга тахминан икки ҳафтадан кейин қайтиши мумкин.

Агарда ЕЧЛ доирасида "Севилья" тўсиғидан ўта олсак, у чорак финал учрашувига тайёр бўлади. Шунингдек, Англия кубоги ярим финалида ҳам майдонга тушиши мумкин.

У кетишни режалаштиряптими? Билмадим, бироқ унинг қолишини истайман. Шунингдек, клубдагилар ҳам шуни исташади", - деди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: tribalfootball.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›