Моуриньо ЕЧЛнинг финалида қайси клублар ўйнашини тахмин қилди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2019, 23:54
Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо ЕЧЛ жорий мавсумининг ҳал қилувчи баҳсига қайси клублар йўл олиши мумкинлиги ҳақида айтди.

“Ғалаба учун иккита асосий номзод бу – “Ювентус” ҳамда “Барселона”дир. Улар финалгача боришига ишончим комил. Барча Роналду ва Месси ҳақида гапирмоқда. Бироқ, мен улар ҳақида эмас, уларнинг клубларига тўхталмоқчиман. Мен мураббийман ва футбол жамоавий ўйин бўлиб қолаверади. Туринликлар ва каталонияликарда тажриба, қобилият билан биргаликда асосий (Роналду ва Месси) футболчилар ҳам бор. Бундай юқори савиядаги ўйинчилар ҳар қандай клубни янада кучли қилади.” – дейди 56 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFP