Моуриньо: "Челси" Чемпионлар лигаси фаворити эмас, аммо бу турнир ғолиби бўлиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2015, 16:41
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг таъкидлашича, унинг жамоаси Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олади.

"Челси" Чемпионлар лигасида етакчи эмас, аммо жамоа турнирда ғалаба қозониши мумкин. Мен бу турнирда етакчи бўлмаган "Интер" ва "Порту" билан чемпион бўлганман. Бу клублар етакчиларнинг хатто ўнлигига кирмас эди.

Чемпионлар лигаси олдиндан айтиб бўлмайдиган турнир, аммо ҳозирга вазифамиз гуруҳдан чиқиш" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›