Модрич ва Чорлука Евро-2016 бошланишигача тузалишади
Narzulla Saydullayev
7 июн 2016, 09:55
Лука Модрич ва Ведран Чорлука Евро-2016 1-туридан ўрин олган Туркияга қарши ўйинга тайёр бўлишади.
Бу ҳақда Хорватия терма жамоаси шифокорлари маълум қилишди.
«Модрич ва Чорлука мушакларидаги кичик оғриқлар ҳақида гапиришди. Аммо улар Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишади», — дейди Хорватия терма жамоаси шифокори Marca нашрига.