Модрич: "Тоттенхэм"га қайтиш учун қарилик қиламан"

Mirjalol Normatov
26 окт 2020, 00:50
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич "қироллик клуби"дан кейинги фаолияти қандай бўлиши ҳақида гапирди.

"Тоттенхэм"га қайтиш учун қарилик қиламан. "Реал" билан бир йиллик шартномам қолди. Кейин нима бўлишини кўрамиз.

Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва яна бир неча мавсум фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Ҳозирда бор эътиборим "Реал"га қаратилган.

Ушбу мавсум якуни арафасида раҳбарият билан гаплашиб оламан. Ўшанда қабул қилинадиган қарор барча учун яхши бўлади ва муаммолар келтириб чиқармайди", - деди Модрич.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›