

Икки гранднинг қизиқишлари доирасига сербиялик хавбек Сергей Милинкович-Савич тушиб қолди.
Битим ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин. Италия клуби агар 70-80 миллион евро таклиф қилинса, футболчини сотишга тайёр.
Сергейнинг "бургутлар" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассист қайд этди.



