"Милан"га даниялик ҳимоячи керак

10 янв 2020, 22:11
Симон Кьер фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Ижара асосида Бергамонинг "Аталанта" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Симон Кьер "Милан" жамоасининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақида gianlucadimarzio.com сайти хабар қилди. "Россонерилар" қишки трансфер мавсумида жамоанинг марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Ҳозирча "Милан" раҳбарияти нишонидаги асосий номзод айнан 30 ёшли даниялик футболчи бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: gianlucadimarzio.com