"Милан" Томорини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи эканлигини маълум қилди

Alisher
11 апр 2021, 10:23
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Челси"дан ижарага олинган ҳимоячи Фикайо Томорини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.

"Биз Фикайодан жуда ҳам мамнунмиз, у борасидаги режамиз маълум. Биз уни ўз таркибимизда сақлаб қолишни хоҳлаймиз. Кўрамиз, "Челси" билан музокаралар қандай бўларкин", - дейди Пиоли.

Томори "Милан"га 2021 йилнинг январида ижара асосида ўтган эди. 23 ёшли футболчи "россонерилар" таркибида 14та ўйинда майдонга тушди.

Transfermarkt Фикайони 20 миллион еврога баҳолаган.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano