

"Россонери" 2003/04 йилги мавсумдаги энг яхши натижани такрорлади. Ўшанда "Милан" скудеттони қўлга киритганди. Айни дамда Стефано Пиоли шогирдлари 16 ўйиндан кейин 38 очко жамғарган. Ўшанда "Милан" 16-турда 37 очко тўплаганди.
"Милан" "Интер"ни 1 очкога ортда қолдирган ҳолда А Серия етакчиси бўлиб турибди.



